Дунёда ҳайвонлар сони кескин камайиб кетмоқда – тадқиқот

    Сўнгги 50 йил ичида дунёда ҳайвонлар популяциясининг ўртача кўрсаткичи 73 фоизга камайди.

    Бу ҳақда Американинг Vox нашри иккита экологик ташкилот ҳисоботига таяниб хабар берди.

    Тадқиқот муаллифлари – Бутунжаҳон табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси (WWF) ва Лондон зоология жамияти (ZSL).

    Қайд этилишича, дарё ва кўлларда яшовчи ҳайвонлар, хусусан, Амазонка дельфинлари сони кескин камайган.

    “Чучук сув турларининг (дарёлар, кўллар, ҳовузлар ёки сув омборлари) популяцияси 85 фоизга камайди”, дейди тадқиқот муаллифлари.

    Бироқ, баъзи олимлар ҳисоботга асосланган индексни ҳисоблашда қўлланиладиган усулларни шубҳа остига қўйишади. Уларнинг таъкидлашича, бу усуллар популяциянинг камайишини сезиларли даражада бўрттириб кўрсатиши, бу эса уларнинг фикрича, атроф-муҳит муаммоларига нисбатан жамоатчилик ишончига таъсир қилиши мумкин.

    Ўз навбатида, тадқиқот устида ишлаган олимлар ҳисоботда кўламни бўрттириб кўрсатган тақдирда ҳам муаммо ўта жиддийлигича қолаётганини таъкидламоқда, деб хабар беради korrespondent.net.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates