Бепарво ота-оналар камида 10 йил қамоқда ўтиради

    АҚШда суд мактабда отишма содир этган ўсмир Итан Крамблининг ота-онасини 10 йилдан 15 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилди. Улар аввалроқ қасддан бўлмаган қотилликда айбдор деб топилганди.

    Уларнинг ўғли Итан 2021 йил декабрь ойида Мичигандаги мактабда оммавий отишма содир этиб, тўрт нафар синфдошини ўлдирган. Ҳозир у 17 ёшда ва умрбод қамоқ жазосини ўтамоқда.

    Жеймс ва Женнифер Крамбли АҚШда ноадекват руҳий ҳолатда бўлган ўғлини тўхтатмагани учун суд қилинган биринчи ота-она бўлди. Улар ўғлининг руҳий саломатлиги ёмонлашганининг аниқ белгиларига эътибор бермаган ва ҳатто унга мактабдаги отишмада ишлатган ярим автоматик тўппончани ҳам сотиб олишган.

    Ҳатто отишма куни ҳам Итаннинг ота-онаси ўғлининг жуда хавотирли расми туфайли мактабга чақирилган. Бироқ улар ишга боришлари кераклигини айтиб, суҳбатни тўхтатган ва ўғлини синфга қайтаришган.

    Бир умрлик қамоқ жазосини ўтаётган Итан тўрт нафар синфдошини ўлдириб, яна етти кишини жароҳатлаганда 15 ёшда эди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates