Ҳолат бўйича "Тошкент метрополитени" ДУК маълумот берди.
Шу йилнинг 16 сентябрь куни соат 13:23 лар атрофида "Ўзбекистон" йўналишининг "Космонавтлар" бекатидан ҳаракатланиши лозим бўлган 33-сонли ҳаракат таркибида техник носозлик ҳолати кузатилди.
Шу боисдан, белгиланган йўриқномага асосан, электропоезд машинисти томонидан тезкор кўрилган чора-тадбирлар натижасида ҳаракат таркибидаги носозлик 5 дақиқа ичида бартараф этилиб, ҳаракат таркиби фаолияти қайта тикланди.
Ҳозирги вақтда йўналишдаги поездлар белгиланган жадвалга асосан ҳаракатланмоқда, — дейилади хабарда.