Поездлар бир ой давомида “Тошкент-Жанубий” вокзалидан қатнайди

    15 сентябрдан 15 октябргача Тошкент-Шимолий темирйўл вокзалидан ҳаракатланадиган аксарият поездлар қатнови “Тошкент-Жанубий” вокзалидан амалга оширилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ матбуот хизмати xaбар берди.

    Маълум қилинишича, бу вақт мобайнида “Тўқимачи” ҳамда “Тошкент-йўловчи” темир йўл бекатлари оралиғидаги йўлда техник таъмирлаш ишлари олиб борилади.

    Бир ой мобайнида юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездлари, “Шарқ” (Тошкент–Бухоро–Тошкент), “Насаф” (Тошкент–Қарши–Тошкент), “Ўзбекистон” (Тошкент–Андижон–Тошкент), ҳамда халқаро йўналишлардаги Тошкент–Волгоград–Тошкент, Душанбе–Тошкент–Душанбе йўловчи поездлари “Тошкент-Жанубий” темир йўл вокзал ҳудудидан рейсларини амалга оширади.

    Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида “Тошкент-Марказий” ҳамда “Тошкент-Жанубий” темир йўл вокзалларидаги барча чиптахоналар туну кун фаолият кўрсатади. Бундан ташқари, чипталарни электрон тарзда ҳам харид қилиш мумкин.

    “Тошкент-Жанубий” темир йўл вокзалдаги кутиш заллари, вокзалга киришда учта бир босқичли назорат ўтиш пунктлари доимий равишда йўловчиларга хизмат кўрсатади.

    Шунингдек, бир ой мобайнида “Тошкент-Марказий” темир йўл вокзалидаги чиптахоналардан поезд жўнашидан олдин чипта харид қилган, ёки янглишиб “Тошкент-Шимолий” вокзалга келиб қолган йўловчиларни “Тошкент-Жанубий” темир йўл вокзалига олиб бориш учун вақтинча бепул автобуслар қатновлари йўлга қўйилади.

    Шу билан бирга, Олмаота–Тошкент–Олмаота, Тошкент–Новосибирск–Тошкент, Тошкент–Самара–Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган йўловчи поездлари ҳамда Тошкент–Хожикент–Тошкент шаҳарлараро поездлари қатнови бундан мустасно, улар Шимолий вокзалдан қатновни давом эттираверади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates