Биродарлигимиз  абадий бўлсин!

    Тожикистон халқ артисти унвонини олганим мен учун жуда катта фахр. Давлатимиз раҳбарининг бу ташрифи чиндан ҳам тарихий бўлди.

    Тарихийлиги шундаки, Ўзбекистон билан Тожикистоннинг дўстлигини энг баланд чўққида кўрдик. Эмомали Раҳмон Президентимизни жуда катта иззат-икром, жуда катта эъзоз, эҳтиром билан кутиб олди.

    Тожикистон раҳбари ҳам, бутун мамлакат халқи ҳам Президентимизни жуда чексиз ҳурмат қилишар ва ғоят яхши кўришар экан. Бунинг сабаби бор, албатта. Сабаби, Шавкат Мирзиёев ўзбек ва тожик халқларининг қайтадан бирлашишига сабабчи бўлди. Икки давлат ўртасида узоқ йиллар давом этган муносабатлар турғунлигига айнан у чек қўйди, ўртадаги музларни эритиб юборди.

    Буни Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг ўзи ҳам эътироф этиб, “Шавкат Миромонович, сиз мана шу етти йил давомида халқларимизни бирлаштирдингиз. Ўртадаги чегара муаммоларини бартараф эттирдингиз. Ўзбек ва тожик халқлари ўртасидаги деворни олиб ташладингиз. Ўзбек ва тожик халқлари бир-бирини қучоқлаб, қувончидан кўзда ёш билан сизни дуо қилишяпти. Сиз мана шу етти йил ичидаги ишларингиз билан етти маротаба ҳажга бориб келгандан ҳам каттароқ савобга эришдингиз”, деди.

    Бу гап менга жуда қаттиқ таъсир қилди. Кўзларимга ёш келди. Илоҳим, мана шундай эътирофлар бардавом бўлсин. Президентимиз ўзбек ва тожик халқлари орасида тиклаган дўстлик абадий бўлишини Яратгандан сўраб қоламан.

    Ёдгор САЪДИЕВ,

    Ўзбекистон, Қорақалпоғистон ва Тожикистон халқ артисти

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates