Бизнес-форум доирасида ишбилармон аёллар иштирокида секция йиғилишлари бўлиб ўтди

    Бизнес 27 август 2024 478

    Хабар берилганидек, Тошкент шаҳрида иккинчи Ўзбекистон -Беларусь аёллари бизнес-форуми бўлиб ўтди.

    Форум доирасида кўплаб тадбирлар ташкил этилди. Шу жумладан, икки мамлакат бизнес доиралар ва ишбилармон аёллари иштирокида секция йиғилишлари ҳам бўлди.

    Унда иқтисодиётининг деярли барча тармоқлари, жумладан, хизмат кўрсатиш, кимё ва ёғочни қайта ишлаш, қишлоқ хўжалиги, энергетика, электр техника, енгил ва озиқ-овқат саноати, маданий-гуманитар, шунингдек, туризм ва машинасозлик соҳаларида ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш бўйича мулоқотлар, муҳокамалар бўлиб ўтди ва битимлар имзоланди.

    Секция мажлислари қуйидаги мавзуларда ўтказилди:

    1-секция: «Хизмат кўрсатиш соҳасида Ўзбекистон -Беларусь савдо алоқаларининг ривожланиши: туризм ва соғломлаштириш, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият»;

    2-секция: «Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида кимё ва ёғочни қайта ишлаш саноати соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтириш»;

    3-секция: «Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида енгил саноат соҳасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишлари»;

    4-секция: «Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатини ривожлантиришга инновацион ёндашувлар: Ўзбекистон ва Беларусь тажрибаси»;

    5-секция: «Машинасозлик саноати соҳасида Ўзбекистон -Беларусь савдо алоқаларининг ривожи»;

    6-секция: «Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида электротехника саноати соҳасида, электроэнергетика ва «яшил» энергетикада савдо алоқаларини ривожлантириш истиқболлари».

    Секция йиғилишлари якунида тегишли йўналишлар бўйича тадбиркорлар ўртасида тижорат битимлари имзоланди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates