БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси раиси билан учрашув бўлиб ўтди

    2021 йил 6 июлда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов расмий ташриф билан мамлакатимизга келган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессияси раиси Волкан Бозкир билан учрашди.

    Суҳбат давомида Ўзбекистон билан БМТ ва унинг ихтисослашган тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ҳамда истиқболлари, жумладан, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, гендер тенглигини таъминлаш, имконияти чекланган шахслар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, коронавирус пандемияси оқибатларига қарши курашиш ва Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш масалалари тўғрисида фикр алмашилди.

    БМТ Бош Ассамблеяси раиси Ўзбекистонда давлат ва жамият қурилиши, иқтисодиётни либераллаштириш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади.

    Президент Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ доирасида илгари сурилган ташаббуслар, шунингдек, Ўзбекистоннинг минтақада тинчлик, барқарорлик ва фаровонликни таъминлашга қўшаётган ҳиссаси алоҳида таъкидланди.

    Томонлар Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган «Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисида»ги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси резолюциясини бир овоздан қабул қилинганини мамнуният билан қайд этдилар. Шу нуқтаи назардан, Орол денгизининг қуриши оқибатларини юмшатиш бўйича биргаликдаги ҳаракатларни кучайтириш зарурлиги қайд этилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    Яқин кунларда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги юқори даражали халқаро конференциясида БМТ вакилларининг иштирокига алоҳида эътибор қаратилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates