Булар қишлоқ хўжалигида рақамли технологияларни жорий этиш, картошкачилик ва шоличилик тармоқларини ривожлантириш, ўрмонларни барқарор бошқариш, чўлларнинг биохилма-хиллигини муҳофаза қилиш, қурғоқчилик ва шўрланиш хавфига қарши курашиш, асаларичилик, иссиқхона хўжалигини ривожлантириш, чигирткаларга қарши кураш каби соҳалардир.
Биринчи Тошкент халқаро инвестиция форумида жаноб Ганжи «Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва янги қишлоқ хўжалиги бозорлари» панель сессиясида маърузачи сифатида иштирок этди ҳамда мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича фаолиятни янада такомиллаштиришга доир ўз тавсиялари билан ўртоқлашди, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.
«Сўнгги беш йилда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида мисли кўрилмаган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилди. Бозор механизмлари, илғор технологияларни жорий этиш ва кластер ишлаб чиқариш тизимига ўтиш, шулар жумласидан.Тошкент инвестиция форуми зарур инвестициялар ҳажми ва кетма-кетлиги, давлат ва хусусий инвестицияларнинг ролини яхшироқ тушуниш, қишлоқ хўжалигида хусусий инвесторлар учун мавжуд имтиёзларни топиш йўлида муносиб рағбат яратади», — дея таъкидлаб ўтди Набил Ганжи.









