БМТ ТД Европа ва МДҲ давлатлари бўйича минтақавий бюроси директори билан учрашув бўлиб ўтди

    2023 йил 12 июнда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов мамлакатимизга ташриф билан келган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг (БМТТД) Европа ва МДҲ минтақавий бюроси директори Ивана Живкович билан учрашди.

    Суҳбат аввалида Ғ.Фозилов Дастур вакилларини БМТТД Ўзбекистонда иш бошлаганининг 30 йиллиги билан табриклаб, унинг мамлакатимизда жамият ҳаётининг турли жабҳаларини қамраб олган лойиҳавий фаолиятини юқори баҳолади.

    И.Живкович Ўзбекистон томонига яқин ҳамкорлик ва Ташкилотнинг мамлакатимиздаги фаолиятини доимий қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик билдирди.

    Ўзбекистон ва БМТТД ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама этилди. Музокараларда 2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш кун тартиби ҳамда 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида аниқ қўшма лойиҳаларни амалга оширишга урғу берилди.

    Иқлим ўзгаришига қарши курашиш, атроф-муҳит ва биохилма-хилликни муҳофаза қилиш, хусусан, Орол денгизи экологик ҳалокатининг салбий оқибатларига қарши курашиш соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates