БМТТД Ўзбекистоннинг Барқарор ривожланиш мақсадлари қатъийлигини олқишлайди

    Халқаро ҳамкорлик 1 феврал 2023 886

    2023 йил 31 январда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фурқат Сидиков Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матилда Димовскани қабул қилди.

    Учрашувда 2022 йилда рақамли иқтисодий дипломатия соҳасида Ташқи ишлар вазирлиги салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича қўшма лойиҳа якунлари сарҳисоб қилинди.

    Қайд этилганидек, лойиҳа доирасида хорижий ҳамкорларга тарқатиш учун Янги Ўзбекистоннинг фаол иқтисодий дипломатияси концепцияси ҳамда «New Uzbekistan: Seizing Opportunities» рисоласи ишлаб чиқилган.

    Ташқи ишлар вазирлигининг ёш дипломатлари учун халқаро экспертлар иштирокида иқтисодий дипломатия кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилган ўқув семинари ҳамда «English for Professionals in Economic Diplomacy» махсус инглиз тили курси ташкил этилди.

    Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳаётидаги сўнгги ўзгаришлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар ва хорижий бизнес учун янги имкониятлар ҳақида рақамли дайжестлар тайёрланди. Дайжестлар халқаро ишбилармон доиралар ва дипломатик корпуснинг 2000 дан ортиқ вакилларига тарқатилди.

    Лойиҳа доирасида иқтисодий дипломатияга бағишланган Телеграм канал ишга туширилди, айни пайтда унинг 3 200 нафар обуначиси бор. «Иқтисодий дипломатия» интерактив веб-портали якунлашини босқичида. Мазкур платформа хорижий компаниялар ва маҳаллий тадбиркорларни ахборот билан таъминлашга қаратилади.

    М.Димовска сўнгги йилларда Ўзбекистон кенг кўламли ислоҳотлар ва очиқликнинг йўлига ўтганини, бу эса, жумладан, Марказий Осиёга ҳам кучли таъсир кўрсатганини таъкидлади. БМТТД Ўзбекистоннинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлидаги қатъийлигини олқишлайди.

    БМТ Тараққиёт дастури истиқболли лойиҳаларни, жумладан, мамлакатимизда бошланган маъмурий ислоҳотлар доирасида амалга ошириш бўйича Ташқи ишлар вазирлиги билан фаол ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини тасдиқлади, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates