БМТТД Қорақалпоғистон асаларичиларига кўмак кўрсатди

    Мамлакатимизда 21 май 2021 1082

    Қорақалпоғистоннинг Нукус туманида асаларичиликни ривожлантириш учун зарур бўлган ускуналарни топшириш маросими бўлиб ўтди.

    Ташаббус БМТТД ва ЮНФПАнинг Япония ҳукумати молиялаштираётган «Оролбўйи ҳудудидаги аҳолининг иқтисодий, экологик ҳамда соғлиқни сақлаш масалаларидаги заифликларини бартараф этиш орқали турмуш барқарорлигини мустаҳкамлаш» Қўшма дастурининг мададини олди.

    Жорий йил феврал ойида Қўшма дастурни амалга ошириш доирасида инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун буюртмаларни қабул қилиш бўйича танлов эълон қилинди. Саралаш комиссияси ҳаммолиялаштириш учун 27та лойиҳани маъқуллади, уларнинг саккизтаси Қорақалпоғистоннинг Бўзатов, Қораўзак ва Чимбой туманларида асаларичиликни ривожлантиришга қаратилган эди.

    Мураккаб экологик ва иқтисодий вазиятли ҳудуд учун асаларичилик алоҳида аҳамиятга эга. Бу нафақат барқарор даромад келтирувчи, балки атроф муҳитни яхшилаш учун улуш қўшиш, саломатлик учун экологик тоза ва фойдали маҳсулот билан таъминланиш, келгусида тадбиркорлик фаолиятини диверсификация қилиш имкониятига эга бўлишдир. Чунки асалдан ташқари, асаларичи мум, асалари елимини ҳам олади, агар омад кулиб боқса, фармацевтика компаниялари учун зарур бўлган асалари заҳарини сотишни ҳам йўлга қўйиши мумкин.

    Уч нафари аёл бўлган саккиз нафар фермер-асаларичининг барчаси маросимда иштирок этиш ва ускуналарни олиш учун Нукус туманига келишди. Шу кунни ўзида бўлажак тадбиркорлар учун тажрибали асаларичи Баҳтиёр Жўрабоев томонидан маҳорат дарси ўтказилди, у ўзининг билимлари билан ўртоқлашди, бизнес ўсишини таъминлаш, мижозлар билан алоқаларни ўрнатиш ва асалари уяларини парваришлаш ҳақида сўзлаб берди.

    Қўшма дастур намуна туманларида маҳаллий тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашни давом эттирмоқда. Эътибор қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш ва хизматлар соҳаларини ривожлантириш учун энди ишини бошлаётган фермерлар ва тадбиркорлар салоҳиятини оширишга қаратилмоқда, бу эса заиф ҳамжамиятларнинг иқтисодий фаровонлигини яхшилашга кўмак бериши кутилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистондаги БМТТД матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates