Бобуржон Омонов янги рекорд билан Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари чемпиони бўлди

    Спорт 30 август 2021 3120

    Янги ҳафтани хушхабар билан бошлаймиз! Ҳозиргина пара -енгил атлетиканинг эркаклар ўртасида Ф41 классида ядро улоқтириш баҳслари ўз ниҳоясига етди.

    Қувонарлиси, унда ҳамюртимиз Бобуржон Омонов Паралимпия рекордини янгилаган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди. Бобуржон 14.06 метр натижа қайд этди.

    Таъкидлаш керакки, бу борада жаҳон рекорди ҳам айнан Омоновга тегишли. Бобуржон БААда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 14.31 метр натижа билан дунё рекордини ўрнатган эди, деб хабар беради Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

    Шу тариқа делегациямиз ҳисобидаги медаллар сони 13 тага етди: 5 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates