Бундай идиш Тошкент вилоятида илк бор топилди. У қадимги юнон анъанасига мос равишда ишланган.
Бу қадимги Чоч-Тошкент ҳудудига салавкийлар саркардаси Демодамнинг (милоддан аввалги III аср) келиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Идишда Туркияда милоддан аввалги II асрда қурилган Аполлон ибодатхонасидан ҳам топилган юнон маъбудасининг тасвири ўз аксини топган.