Берлин шаҳрида ўтказилаётган «FRUIT LOGISTICA» кўргазмаси бутун дунё бўйлаб озиқ-овқат, мева-сабзавот етиштирувчилар, иссиқхона технологиялари, қадоқлаш ва маркировка, қуритиш ва қайта ишлаш жабҳаси илғорлари учун савдо ва ҳамкорлик майдони саналади.
«TNA AGROINVEST» корхонаси вакиллари жаҳон бозорида ўзбек маҳсулотларини «Made in Uzbekistan» павильонларида тақдим этар экан, улар томонидан етиштирилган, қайта ишланиб, қадоқланган маҳсулотлар кўргазма иштирокчиларининг эътиборини тортяпти.
Шунингдек, ҳамюртларимизни қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарининг кенг экспозицияси қизиқтирди. Дунёнинг етакчи давлатлари ишлаб чиқараётган қишлоқ хўжалигининг янги агротехникалари билан ҳам танишди, деб хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.