баннер
3 мар 2025
16:17

    Бокуда Ўзбекистон томони билан ҳамкорликда қўшма корхона очилди

    Озарбайжон пойтахтида Ўзбекистон томони билан ҳамкорликда «Premier Elektronics» компанияси ташкил этилди ва унинг очилиш маросими бўлиб ўтказилди.

    Мазкур лойиҳа Озарбайжонга юқори қўшилган қийматли миллий электротехника жиҳозлари экспортини янада ошириш мақсадида Оҳангарон иқтисодий зонасида жойлашган «Premier» маиший техника ишлаб чиқариш компанияси томонидан амалга оширилди.

    Тадбирда Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси раҳбарияти, Озарбайжон тадбиркорлари иштирок этди. Очилиш маросимида сўзга чиққанлар маҳсулотлар нархи ва сифатини юқори баҳоладилар ҳамда «Premier Elektronics» жиҳозлари Озарбайжон бозорида муносиб ўрин эгаллашига умид билдирдилар.

    Биринчи босқичда компания томонидан турли ҳажмдаги совутгичлар, телевизорлар, кир ювиш машиналари ва кондиционерлар савдоси йўлга қўйилди. Келгусида «Premier» заводи маиший техникасини ишлаб чиқариш линияларини Озарбайжонда ҳам йўлга қўйиш режалаштирилган.

    «Premier» компания йилига салкам 5 миллион доллар миқдорида электротехника жиҳозларини Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга экспорт қилади, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech