“Арманистон Республикаси армиясини ислоҳ қилиш дастурида ҳеч қандай ноқонуний элементлар йўқ. Такроран айтишим керак, Арманистон Республикаси ўзининг барча қўшниларининг ҳудудий яхлитлигини, шу жумладан Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини тан олади ва Озарбайжондан ҳам шуни, яъни Арманистоннинг ҳудудий яхлитлигини аниқ ва сўзсиз тан олишни кутади. Мен, шунингдек, биз ўз олдимизга Арманистоннинг босиб олинган 200 квадрат километрдан ортиқ ҳудудини ҳарбий йўл билан қайтариш вазифасини қўймаслигимизни айтдим, демаркация жараёни бу масалани тинч йўл билан, музокаралар йўли билан ҳал қилиш имконини беради. Қуролланиш масаласидаги хавотига келсак, бизда ҳам Озарбайжоннинг қуролланиши борасида хавотирларимиз бор ва уларнинг хавотирларини ҳам эшитдик. Биз айнан шу сабабдан Озарбайжонга ўзаро қурол назорати механизмини шакллантириш таклифи билан чиқдик ва уларнинг жавобини кутмоқдамиз”, деди у Арменпрессга берган интервьюсида.
Аввалроқ Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Арманистоннинг қуролланиши минтақа учун таҳдид манбаи эканлигини ва янги кескинликка олиб келишини айтган эди, деб хабар беради tass.ru.