Илҳом Алиев: Арманистоннинг қуролланиши минтақада янги кескинликни келтириб чиқаради

    Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг фикрича, Арманистоннинг қуролланиши минтақа учун таҳдид манбаи ва янги кескинликка олиб келади.

    “Арманистоннинг қуролланиши шунчаки янги кескинликка олиб келади. Биз буни хоҳламаймиз. Биз тинчликни хоҳлаймиз. Биз уруш саҳифаси ўгирилишини истаймиз. Бироқ, биз Арманистоннинг ўзи ҳам, унинг янги ҳомийлари ҳам буни хоҳламаслигини кўриб турибмиз. Улар реваншистик ғоялар билан яшаяпти ва Арманистон аслида минтақа учун таҳдид манбаидир”, деди Илҳом Алиев маҳаллий телеканалларга берган интервьюсида.

    Унинг сўзларига кўра, Озарбайжон Арманистоннинг қуролланишини шунчаки четдан кузатиб турмайди. “Арманистон зудлик билан қуролланишни тўхтатиши керак. Франция ва уни қурол билан таъминловчи бошқа давлатлар бу шартномаларни бекор қилишлари керак. Арманистонга етказиб берилган қуроллар қайтарилиши керак. Бу бизнинг шартимиз”, дея таъкидлади у.

    Илҳом Алиев Ереван Бокунинг тинчлик шартномаси шартларини қабул қилишига умид билдирди, деб хабар беради tass.ru.

    “Чунки уларда ҳеч қандай ғайриоддий нарса йўқ, Минск гуруҳини бекор қилиш, [Арманистон] конституциясини ўзгартириш – бусиз тинчлик шартномаси мумкин эмас”, дея қўшимча қилди у.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates