Болани итлар ҳужумидан сақлаб қолган ҳайдовчи тақдирланди

    Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги "Ёшлар" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган автогураргоҳ олдида кетаётган болага итлар ҳамла қилгани ва такси ҳайдовчиси уни қутқариб қолгани акс этган видео тарқалди. 

    Самарқанд вилояти ИИБнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 8 июль куни тасвирга тушиб қолиб, кейин тарқалган ҳолат Самарқанд шаҳрининг Набиев-4 кўчасида содир бўлган ҳамда ўша куниёқ болага тиббий-психологик ёрдам кўрсатилган. Айни пайтда болакайнинг ҳолати яхши.

    Кеча, 11 июль куни Самарқанд шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими Фазлиддин Умаров ҳамда шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Исматжон Ибрагимов боланинг ҳаётини сақлаб қолган такси ҳайдовчиси, 23 ёшли Фирдавс Aҳмедов ва унинг ота-онасига миннатдорчилик билдирди.

    Шунингдек, Фирдавс Aҳмедовга эсдалик совғалари топширилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates