Бош айланиши касаллик эмасми?

    Саломатлик 15 май 2023 3811

    Биламизки, кўп ҳолатларда турганда, ўтирганда, юрганда ёки бўлмаса бирон бир юмушни бажарганда ўз ўзидан бошимиз айланиб, мувозанатни йўқотамиз.

    Хўш, бу ниманинг белгиси бўлиши мумкин? Бу саволга невропатолог, Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси неврология бўлими бошлиғи Аҳрор Йўлжўраев қуйидагича жавоб берди:

    — Бош айланиши чарчоқ ва беҳузурликнинг тўсатдан пайдо бўлувчи аломати бўлиб, бунда инсонга уни ўраб турган олам атрофида айланаётгандек туюлади, — дейди Аҳрор Йўлжўраев. — Бу жуда ёқимсиз ҳиссиёт бўлиб, деярли ҳушдан кетишгача олиб бориши мумкин. Бироқ, ушбу хуружнинг бир ўзи ҳаёт учун хавфли ҳолатлардан дарак бериши жуда кам учрайди.

    Бош айланиши алоҳида касаллик бўлмай — айрим касалликларнинг симптоми сифатида кузатилади (инсультдан тортиб, саратонгача).

    Дейлик, бошнинг тез-тез ва узоқроқ айланиши қулоқнинг жиддийроқ касалликлари (вестибуляр нервнинг вирусли инфекциялари, лабиринтит)да учрайди. Бундай бош айланишига беэътибор бўлмаслик керак. Чунки бу ҳолатда касаллик белгиларсиз бошланиб, инфекциянинг мияга ўтиб кетиш хавфи юқори бўлади.

    Бош айланишининг бир хуружи ҳеч қачон икки ҳафтадан ортиқ вақт давомида содир бўлмайди — бу давр мобайнида организм нохуш ҳисга мослашишга улгура олади.

    Бирданига ҳолсизлик, кўриш ёки эшитишнинг, нутқнинг бузилиши билан кечадиган бош айланиши ҳам бор. Бундай ҳолат инсультни билдиради. Агар беморнинг нутқи ўзгариб, юз симметрияси бузилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак. Чунки инсульт касаллигида ўз вақтида тегишли ва тўғри ёрдам кўрсатилмаса ўлим ва турли шаклдаги асоратлар кузатилиши мумкин.

    Энг муҳими, бош айланиши ёш, ўспирин кишилардан кўра кекса кишилар, яъни 70 ёшдан ошган одамларда, катта ёшли эркакларга нисбатан аёлларда тез-тез учрайди. Бунга сабаб қон томирларнинг торайиши ва остеохондроз кабилар бўлиши мумкин.

    Ўтирган жойдан турилганда қисқа вақтли ортостатик бош айланиши кўп учрайдиган ҳолат. Кўпинча у организмда суюқлик етишмаслиги билан боғлиқ бўлади. Шу сабабли куннинг иссиқ вақтларида кўпроқ суюқлик ичиш керак. Агар сизда сувсизланиш йўқ бўлиб, ортостатик бош айланиши бўлса, сизда юрак ритмининг бузилиши ёки юрак етишмовчилиги бўлиши мумкин.

    Бундай ҳолат тез-тез такрорлансаю, узоқроқ вақт давом этса, бош айланиши билан бирга кучли бош оғриқлари, юришнинг қийинлашиши ва йиқилиш, кўнгил айниши ва қусиш, ҳушдан кетиш, нафас олишнинг қийинлашиши, бўйин мускулларининг тортишиши ва талвасалар кузатилса, унда малакали мутахассисга мурожаат қилиш, қўшимча текширувлардан ўтиш керак бўлади.

    Мутахассис билан суҳбатни Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати олиб борди.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates