Бошқарув сервис компанияси фойдасига 21.800 АҚШ доллари ундирилди

    Қарздор корхонага ихтиёрий муддатда катта миқдордаги қарздорликни бартараф этиши ҳақида огоҳлантирилган.

    Мажбурий ижро бюроси Чилонзор туман бўлими иш юритувига Тошкент туманлараро Иқтисодий суднинг ижро варақасига асосан, қарздор "M. D." хусусий корхонасидан ундирувчи "YASHIL MAKON STANDART" Бошқарув сервис компанияси фойдасига 259 млн 855 минг сўм қарз ундириш тўғрисидаги ижро иши мавжуд бўлиб, қонун талаби асосида қарздор корхонага ихтиёрий муддатда катта миқдордаги қарздорликни бартараф этиши ҳақида огоҳлантирилган.

    Бироқ қарздор бошқарув сервис компанияси фойдасига қарздорликни тўланмаганлиги сабабли мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздор корхона раҳбарига нисбатан БҲМнинг 15 баравари миқдорида мамурий жарима қўлланилган.

    Бундан ташқари, ижро ҳаракатлари давомида, Чилонзор тумани, 10 мавзеда қарздорнинг жойлашган манзилига ундирув учун чиқилганда, қарздорга тегишли мол-мулкларни хатлаш жараёнида, холислар иштирокида 21 минг 800 АҚШ доллари хатланиб олинди.

    Сўнгра, ушбу хатланган 21.800 АКШ доллари белгиланган тартибда банк орқали ундирувчининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилиб, ижро ҳужжати амалда тамомланади.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates