Бўстонлиқда 1 200 бош қўй билан боғлиқ ноқонуний ҳолат ўрганилди

    2023 йил 15 май куни ижтимоий тармоқлар орқали юк автоуловларига ортилган қўйлар Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани тоғли ҳудудларига олиб келингани ҳақида хабарлар тарқалди. 

    Ҳолат Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги, Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи инспекторлари, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги, туман ички ишлар ва ветеринария бўлимлари масъуллари томонидан жойида ўрганилди.

    Ўрганиш давомида Тошкент–Чимён–Чорвоқ автомагистрал йўлининг Бўстонлиқ тумани Оқсоқотасой ҳудудида тўхтатилган автомашиналарга ортилган қўйлар Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Яккатут маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Р.Т. га тегишли экани маълум бўлди.

    Фуқаро Р.Т. ўзига тегишли 1 200 бош қўйни яшаш ҳудудида қиш мавсуми кескин совуқ келгани учун Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрининг Майский қишлоғи тепа ҳудудидаги фермада боқиб келган.

    Шунингдек, Р.Т. 2023 йил 15 майда жорий йил баҳор мавсумида қўйларини Бўстонлиқ тумани тоғ ҳудудларида мавсумий ўтлатиш ҳақида Бурчмулла давлат ўрмон хўжалиги билан икки томонлама шартнома тузгани ва хўжаликнинг Aйгаинг бўлимида ўтлатиш учун олиб келаётганини айтиб ўтган.

    Ҳолат юзасидан фуқарога бугунги кунда чорва молларини мазкур ҳудудда боқмаслиги учун тегишли қарор мавжудлиги ҳамда бошқа ҳудудларда мавсумий ўтлатиш учун Тошкент вилоят ҳокимининг фармойиши чиқмаганлиги ҳақида тушунтириш берилди. Қолаверса, автоуловларга ортилган 1 200 бош қўй Бўстонлиқ тумани ҳудудидан Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари кузатувида чиқариб юборилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates