Бўстонлиқдаги тоғли ҳудудда Trailblazer ағдарилиб кетди

    Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Бўстонлиқ туманида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.

    Таъкидланишича, ҳодиса шу йилнинг 21 апрель куни соат тахминан 17:00 ларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Сижжак қишлоғи яқинида содир бўлган.

    Тоғли ҳудуднинг автомобиль учун мўлжалланмаган қисмида ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи 1984 йилда туғилган Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи М.Ф бошқарувидаги «Treilblezer» русумли транспорт воситасида ўзининг эҳтиётсизлиги ва йўлни торлигини инобатга олмагани сабабли ағдарилиб кетган.

    Ушбу ҳодиса натижасида ҳайдовчи туман марказий шифохонасига олиб борилиб, биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates