Бойсундаги газ конида тўрт киши ҳалок бўлди

    Бу маълумотни Президент матбуот котиби Шерзод Асадов тасдиқлади. Ҳодиса жойига Президент топшириғига биноан вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари етиб борди.

    Сурхондарёнинг Бойсун туманидаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ конида содир бўлган янги авария оқибатида сешанба, 17 сентябрь куни тўрт киши ҳалок бўлди. Бу маълумотни Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов «Газета.uz»га тасдиқлади.

    Унинг сўзларига кўра, ҳалок бўлганлар конда ишлаган пудратчи ташкилот ходимлари бўлган. Уларнинг шахсига аниқлик киритилган.

    Бир кун аввал Бойсун туманидаги бир нечта манбалар, жумладан, шифохона ходимлари тўрт киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эди. Жабрланганлар сони аниқлаштирилмоқда.

    Тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган бир нечта жабрланганлар борлиги маълум. Уларнинг барчасига ҳам касалхонага ётқизиш зарурати бўлмаган. Соат 16:00 ҳолатига шифохонада бир нафар ишчи бўлган.

    Чоршанба куни Тошкентдаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Бош прокуратура вакиллари авария оқибатида икки киши ҳалок бўлгани ростми, деган саволга тасдиқ жавобини берди.

    Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, Президент Шавкат Мирзиёевга ҳодиса содир бўлиши биланоқ хабар берилган. У тегишли топшириқлар бериб, реал вақт режимида вазият ҳақида маълумот олмоқда.

    Ҳодиса содир бўлган жойга масъул вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари етиб борган. Маҳаллий тузилмаларга авария оқибатларини бартараф этишда ёрдам бериш учун хорижий мутахассислар жалб қилинган.

    Ҳодиса тафсилотлари ва бошқа маълумотлар кечқурун Бойсун туманида бўлиб турган фавқулодда вазиятлар ва энергетика вазирлари томонидан эълон қилиниши кутилмоқда.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates