Бразилия 2024 йилда OPEC+га қўшилади

    Бразилия 2024 йилда OPEC+ га расман қўшилади. Бу ҳақда халқаро ташкилот сайтидаги хабарда айтилади.

    Мамлакат ўз ниятини бир кун аввал видеоконференция орқали ўтказилган OPEC ва унга аъзо бўлмаган давлатлар вазирларининг 36-йиғилишида тасдиқлади. 2024 йил 1 январда OPEC+ аъзо давлатларининг навбатдаги йиғилишида мамлакат унга раман аъзо бўлади.

    Айни пайтда Бразилияда нефть қазиб олиш кунига 3,7 миллион баррелни ташкил этмоқда. Бразилия нефть регулятори ANPнинг таъкидлашича, мамлакатда углеводород қазиб олиш жорий йилнинг июль ойида тарихдаги энг юқори даражага етган ва кунига 4,48 миллион баррелни ташкил этган. Фақатгина нефть қазиб олиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18,6 фоизга ошиб, кунига 3,51 миллион баррелга етди, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates