Британия компанияси Қашқадарё вилоятидаги фаолиятини кенгайтиради

    Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Британиянинг «AKS Services Group» компанияси бош директори Ваис Каис билан учрашув ўтказди.

    Мулоқот давомида «AKS Services Group» компаниясининг Ўзбекистонда фаолият йўналишларини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.

    Учрашув якунида хорижий томон билан турар-жой мажмуаларини барпо этиш, шаҳарсозлик соҳаларида тажриба алмашиш ва ҳамкорлик қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Британияга экспорт қилиш, тоғ-кон саноати, таълим ҳамда мавсумий меҳнат миграцияга йўналишларда алоқаларни кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    «AKS Services Group» компанияси 2009 йилда Британияда таъсис этилган. У иқтисодий таҳлил, молиявий бошқарув, маҳсулотлар экспорти ва логистика хизматлари, жумладан халқаро савдони рағбатлантириш каби соҳаларда фаолият юритади. Бундан ташқари, халқаро савдони ривожлантиришга доир семинар ва тренинглар ҳам ташкил этилади.

    Компания Ўзбекистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Британияга экспорти билан шуғулланади. Унинг Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида минтақавий офиси фаолият юритади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates