Буюк Британияда иш билан таъминлаш бўйича келишувга эришилди

    Лондонда 3 мингга яқин сараланган ўзбекистонлик номзодларни Буюк Британияда иш билан таъминлаш бўйича келишувга эришилди.

    Ўзбекистон элчихонаси томонидан янги мавсумда Британия қишлоқ хўжалиги соҳасига ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини жалб қилиш мақсадида «Pro-Force Limited» ва «HOPS Labour Solutions Ltd» рекрутинг агентликлари вакиллари билан музокаралар ўтказилди.

    Музокаралар натижасида жорий йил февраль ойида «Pro-Force Limited» агентлигининг Тошкентга ташрифини ташкил этиш ва 3 мингга яқин сараланган номзодларни бошлаб босқичма-босқич тарзда Буюк Британияда иш билан таъминлаш бўйича келишувга эришилди.

    Шунингдек, «HOPS Labour Solutions Ltd» компанияси Миграция агентлиги билан ҳамкорликда 14-15 январь кунлари ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини учун онлайн тарзда тест синовларини ташкил этишга келишиб олинди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates