Британия музейида Ўзбекистон музейи буюм ва ашёлари намойиш этиладиган кўргазма очилади

    Маданият 15 феврал 2024 527

    2024 йил сентябрь ойида Британия музейида Ўзбекистон музейи буюм ва ашёлари намойиш этиладиган «Ипак йўли» кўргазмаси очилади.

    Жорий йил 13 февралда Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Маданий мерос агентлиги вакиллари Британия музейига ташриф буюрдилар.

    Учрашув якунлари бўйича кўргазмада намойиш этиладиган Ўзбекистон музейлари сара тўпламларига мансуб ноёб экспонатлар аниқланди. Улар орасида Афросиёб «Элчилар хонаси» деворий сурати, Варахша Алвон меҳмонхонасидаги деворий сурат, Кофирқалъа манзилгоҳидан топилган куйган ёғоч эшик ҳамда Сўғд даврига оид бошқа буюмлар бор.

    «Ипак йўли» кўргазмаси Сейнсбери кўргазмалар галереясида 2024 йил сентябрь ойида очилади, деб хабар беради Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates