баннер
27 мар 2025
08:02

    Британиянинг нуфузли Ҳуқуқшунослик университети Ўзбекистонда ўз кампусини ташкил этиши мумкин

    Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Британиянинг Ҳуқуқшунослик университети (University of Law) проректори, профессор Питер Крисп билан музокара ўтказди.

    "Дунё" ААнинг хабар беришича, учрашувда мазкур университет ва Ўзбекистон олий таълим ва илмий тадқиқотлар муассасалари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, жумладан, икки томонлама диплом бериш дастурини амалга ошириш, Ҳуқуқшунослик университетининг таълим ва ўқув дастурларини юртимизда жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

    Проректор Питер Крисп Ўзбекистонга бир неча бор бўлганини, қолаверса, минтақа билан яқиндан таниш эканини маълум қилди. У Ўзбекистонда Британия таълим стандартларини жорий этишдан манфаатдорлигини таъкидлади.

    Мулоқот давомида шу йил 29-30 май кунлари Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган "IV International Legal Forum "Tashkent Law Spring" тадбири тўғрисида маълумотлар берилди.

    Учрашув якунида мазкур йўналишда ҳамкорликларни жадаллаштиришга келишиб олинди.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech