Брюсселда метро қурилиши пайтида XIV асрга оид қалъа девори қолдиқлари топилди

    Бельгия пойтахти Брюсселда янги метро тармоғида қурилиш ишлари олиб борилаётган пайтда шаҳарнинг иккинчи қалъа деворининг бир қисми ҳамда ярим доира шаклидаги минора қолдиқлари топилди.

    Бу мазкур турдаги биринчи топилмадир. Брюссель-Миди станцияси яқинида қазиш ишлари олиб борилди. Тарихчиларнинг таъкидлашича, XIV асрда Брюссель аҳолиси ва иқтисодиёти тез ўсган. Шаҳар майдонларининг кенгайиши муносабати билан иккинчи мудофаа деворини қуриш зарурати туғилган. Солномаларга кўра, 1357 йилда унинг биринчи тоши қўйилган.

    Иккинчи Брюссель девори биринчисидан икки баравар узун эди. Унинг узунлиги саккиз километрга етган. Девор таркибида етмишга яқин ярим доира шаклидаги миноралар ва иккита думалоқ миноралар, шунингдек, еттита дарвоза кирган.

    Олимлар метро қурилиши бўйича кейинги ишлар давомида бошқа археологик объектлар топилиши мумкинлигини таъкидлашди, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates