"Бу сирли дунё" – ҳар бир маърифатли инсонга асқотади

    Журналист маълум бир соҳага ихтисолашиши бизда ҳам жадал кечмоқда.

    Бир куни чорвачиликдан, кейинги кун эса балет санъатидан материал тайёрлайдиган журналистлар тарихда қолди. “Бошловчилик”ка ва “шоу-бизнес”га “ихтисослашиш”га ружу қўяётганлар кўпайиб бораётган бўлсада, ҳар қалай ёшларимиз бошқа соҳаларни ҳам эсдан чиқараётганлари йўқ. Аммо, муаммо шундаки, журналист кенг билимларга эга бўлиши – унутилаётгандек. Мен ҳамкасбларимга айрим журналистлар озгина билим ва идрок талаб қиладиган жойда кўп қоқилади, деб ҳазил аралаш гап қиламан.

    “Кенг билимлар” деганда нимани назарда тутяпсиз, деган саволга истеъдодли ва ўта меҳнаткаш журналист ва сиёсий шарҳловчи Шарофиддин Тўлагановнинг яқинда чоп этилган “Бу сирли дунё” китоби ҳам жавоб бўлади. “Йил солномаси”га ўхшатиб тартиб берилган бу китоб инсоният ўтмишига муҳрланган, фақат бир йилга эмас, ҳар йили хизматимизда бўладиган тарихий воқеалар тарихи кенг шарҳланган. Ушбу китоб образли қилиб айтсак “Йил манзараси”.

    Бундай салмоқли ишни амалга ошириш осон эмаслигини ўз тажрибамдан яхши биламан. Шарофиддин худди ғаввосдек денгиз тубидан дуру жавоҳирларни йиғиб-териб чиққан. Китобни ҳали ўқимаган ёки қўлига тутмаган ўқувчилар учун озгина тасаввур ҳосил бўлиши учун китобдаги айрим сарлавҳаларни келтирсам: «1 январь – Жаҳон тинчлик куни”, «13 февраль – Жаҳон радио куни”, «20 март – Халқаро бахт куни”, «22 апрель – Халқаро она ер куни”, «25 май – Африка озодлиги куни”, «4 июль – АҚШ мустақиллик куни”, «2 сентябрь – Иккинчи жаҳон уруши якунланган кун”, «16 октябрь – Жаҳон озиқ-овқат куни”, “ 15 декабрь – “Халқаро чой куни” ва ҳоказо.

    Мазкур саналар шунчаки қайд этилмаган. Уларнинг ҳар бирининг келиб чиқиш тарихи, унга боғлиқ сабаблар ва ҳодисалар ҳамда мақсадлари фактик материаллар билан кенг шарҳланган, мазмун-моҳияти очиб берилган.

    Хуллас бу китоб ҳар бир журналист ва блогернинг иш столида ( мабодо иш столи бўлса) турадиган ва наинки оммавий ахборот воситалари ходимлари, шунингдек талаба-ёшларимиз, қолаверса ҳар бир маърифатли инсонга асқатадиган ажойиб асардир. Шарофиддинни эса ўқиладиган яна бир китоби билан табриклайман ва бу асарни муҳтарам ўқувчиларимизга тавсия этаман.

    Жалолиддин САФОЕВ,

    журналист

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates