Фильмнинг бош қаҳрамонлари – коррупция ҳақида мақола тайёрлаётган журналист ва давлат хизматида фаолият кўрсатиб, коррупцион жиноят содир этган маҳкум образларининг ҳикояси орқали томошабин бу оғриқли мавзуни чуқурроқ таҳлил этади. Экспертлар интервьюлари эса тасвирни янада кенгроқ очиб беради.
Фильмнинг саҳналаштирувчи режиссёри Шоҳрух Расулов, сценарий муаллифи ва ижрочи продюсер Фурқат Усмонов.
Коррупция мавзусида янги — "Виждон саратони" фильми шу кунларда юртимиз телеканалларида ҳам намойиш этилади.









