Бу ҳақда солиқ қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, бу орқали фуқаролар солиқ ҳисоб-китоблари ва ҳисоботларини топширишдаги оворагарчиликлардан халос бўлади.
Бугунги кунда республикамизда 776,7 мингта ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахс енгил автотранспорт воситасида йўловчиларни ташиш ҳамда буюртма асосида товарларни етказиб бериш йўналишида рўйхатдан ўтиб фаолият юритмоқда.
Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига мижозларни излаш бўйича интерактив хизматларни кўрсатувчи 208 та юридик шахслар – онлайн такси агрегаторлари солиқ органларининг ахборот тизимлари билан тўлиқ интеграциялашган. Улар орқали 430 мингдан ортиқ ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчилар аҳолига йўналишсиз такси хизмати кўрсатмоқда. Ушбу агрегаторлар томонидан давлатга 89,6 млрд сўм солиқ тўланган.
Маълумот учун: жорий йил давомида 189 та ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг йиллик даромади 100 млн сўмдан ошган.
Yandex Узбекистан платформаларидаги ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчилар ва курьерлар учун солиқни тўлаш жараёнини автоматлаштирган биринчи компания бўлди.