"Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖга нисбатан иш қўзғатилди

    "Баҳоуддин Нақшбанд" ёдгорлик мажмуаси маркази томонидан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасига электр энергияси тўлови бўйича мурожаат келиб тушди.

    Бу ҳақда Рақобат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

    Мурожаатга асосан, ҳудудий бошқарма томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Унга кўра, "Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" AЖ томонидан "Баҳоуддин Нақшбанд" ёдгорлик мажмуаси марказига етказиб берилган электр энергия учун юритилган ҳисоб-китобларда белгиланган тарифларни ошириб қўллаш натижасида мажмуага нисбатан 115,0 млн сўмлик қўшимча тўлов ҳисобланганлиги аниқланди.

    Ҳолат бўйича, "Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" AЖнинг "Бухоро ҳудудий электр тармоқлари" AЖга нисбатан бошқарма махсус комиссияси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда иш қўзғатилди.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 22 августдаги 364 сонли қарорининг 3-банди (Вазирлар Маҳкамасининг 10.09.2003 йилдаги 525-ф-сонли Фармойиши 1 банди)да Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги диний ташкилотлар 2003 йил 1 сентябрдан бошлаб уларга кўрсатиладиган коммунал хизматларга тўловларни аҳоли учун белгиланган тарифлар бўйича тўлаши кўрсатилган.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates