Санта Фе. Нью Мексико штати пойтахти ва Американинг энг қадимги шаҳарларидан бири. Ўзига хос маданият ўчоғи.
Санта Фе да сиз, ҳали ҳам ҳиндуларнинг қайта ишланган материаллардан ва лойдан қурилган уйларини учратишингиз мумкин.
Бу ерларнинг биринчи аҳолиси ҳинд қабилалари бўлган. Тарихчиларнинг фикрига кўра, улар эрамиздан аввалги 10 минг йил олдин яшаб ўтган.
Қабилаларнинг лой ва тошдан ясалган биноларининг асосий қисми бугунги кунгача сақланиб қолган ва муҳим аҳамиятга эга. Баъзилари музейларга айлантирилган.
Шаҳарда кўплаб қадимий ибодатхоналар меъморий ёдгорликлар ва асосийси ноодатий, креатив ҳамда тарихий музей ва галереялар мавжуд.
Бу ерда 10 та давлат музейи ва 200 дан ортиқ галереялар бор.
Санта Феда галереялардан ўзингизга ёққан тарихий экспонатни харид қилиш имконияти йўлга қўйилган
Хабар берганимиздек, айни кунларда АҚШнинг Нью Мексико штати Санта Фе шаҳрида бўлиб ўтган “International Folk Art Market” Халқаро халқ санъати ярмакасида Бухоро вилояти делегацияси қатнашмоқда.
Ташриф давомида, Бухоро делегацияси Нью Мексико штати Маданият ишлари департаменти раҳбари Питер Н. Айвз билан ҳам учрашди.
Учрашув давомида, томонлар ҳамкорликда музей ва галереялар билан яқиндан танишиш ва бу борада Бухорода Санта Фе тажрибасини жорий этиш имкониятларини ўрганиб чиқиш, ёш ҳунармандларнинг кулолчилик, каштадўзлик,ёғоч ўймакорлиги, рассомчилик бўйича давлатлараро тажриба алмашинувини йўлга қўйиш,
мастер-класс дарсларини ташкил этиш ва Бухоро ҳунармандлари галереяларига Нью Мексикода асос солиниши, шунингдек, таълим ва спорт, музейлар фаолияти ҳамда уларга оид креатив ёндашувларнинг Бухоро музейларида тадбиқ этилиши каби таклифлар илгари сурилди.
Барча илгари сурилган таклифлар, жорий йилнинг октябрь ойида Санта Фе делегациясининг Бухорога расмий ташрифи доирасида имзоланадиган меморандумга киритилади.
Ташриф ва унинг доирасидаги учрашувлар давом этмоқда.