Навоий давлат Кончилик ва технологиялар университетида Буюк Британиянинг «Оксфорд Инструментс» ҳамда «Мелитек-Эстония» компаниялари мутахассислари иштирокида амалий семинар ташкил этилди.
Мазкур компаниялар тадқиқот ускуналари ва хизматларининг энг йирик етказиб берувчиси ва ишлаб чиқарувчисидир.
Семинарда вилоятдаги йирик корхоналар марказий лабораториялари, тадқиқот ва синов бўлимлари мутахассислари ҳамда профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар иштирок этишди.
Унда хорижий компаниялар вакиллари Др. Девид Вестморланд ҳамда Др. Сергей Хахановлар томонидан электрон микроскоплар ва уларга ўрнатиладиган махсус детекторларнинг ишлатилиши бўйича маъруза қилишди.
Шунингдек, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Тўлқин Нурмуродов томонидан илмий лабораторияларда экспериментал тадқиқотлар тўғрисида маълумот берилди.