Чекишдан воз кечишга ёрдам берадиган дори муваффақиятли синовдан ўтказилди

    Массачусетс умумий касалхонаси олимлари никотинга қарамликни бартараф этишга мўлжалланган янги дорини муваффақиятли синовдан ўтказишди.

    Синовда ҳар куни сигарет чекадиган ва бу одатдан халос бўлмоқчи бўлган 810 нафар одамларда истиқболли бирикманинг таъсири кўриб чиқилди. Цитизиниклин билан даволаш давомийлигининг иккита модели (6 ва 12 ҳафта) плацебо билан солиштирилди. Барча гуруҳлар 24 ҳафта давомида кузатилди.

    Натижалар шуни кўрсатдики, 12 ҳафталик даволаниш гуруҳидаги цитизиниклинни қабул қилган иштирокчиларнинг тахминан 32 фоизи чекишдан воз кечган. Плацебо қабул қилганларда эса бу кўрсаткич 7 фоизни ташкил қилди. Иштирокчиларнинг организми цитизиниклинни яхши ўзлаштирилган ва жиддий ножўя таъсирлар қайд этилмаган.

    Цитизиниклин, шунингдек, цитизин сифатида ҳам юритиладиган, Chamaecýtisus ruthénicus ўсимлигининг уруғларида топилган ўсимлик алкалоидидир. У Никотинга қарамлик учун масъул бўлган миядаги никотин рецепторлари билан боғланади. Уни қабул қилгандан сўнг, чекиш истаги йўқолади ва никотинни истеъмол қилмагандан кейин симптомларнинг таъсири пасаяди, деб хабар беради lenta.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates