Электрон сигаретанинг янги хавфи аниқланди

    Америкалик олимлар электрон сигаретанинг янги хавфини аниқлашди. Thorax журналида чоп этилган тадқиқот шуни кўрсатдики, электрон сигарета чекадиган ёшларда бронхит ва нафас қисилиши ривожланиш хавфи юқори.

    Тадқиқот жараёнида олимлар 2014 йилдан 2018 йилгача бўлган даврда ўртача ёши 17 ёшда бўлган икки мингдан ортиқ талабадан олинган маълумотларни ўрганишди. Иштирокчилардан тамаки истеъмоли ва нафас олиш белгилари ҳақида интервью олинди. Энг кўп қайд этилган симтом бронхит касаллиги билан боғлиқ.

    Сўнгги 30 кунда электрон сигарета истеъмолчилари орасида хириллаш эҳтимоли ҳеч қачон чекмайдиганларга қараганда 81 фоизга юқори бўлган. Бронхит белгилари ривожланиш хавфи икки баравар, нафас қисилиши эса 78 фоизга юқори бўлган, деб хабар беради lenta.ru.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates