Электрон сигареталар тамакига қарши кураш бўйича ҳаракатларни чиппакка чиқарадими?

    Бугун электрон сигареталардан фойдаланиш катталар орасида унчалик кўп тарқалмаган. Аммо улардан фойдаланилаётган 50 та мамлакатда электрон сигареталардан фойдаланишнинг болалар ва ўсмирлар орасида ошиб бораётгани аниқланган.

    — АҚШда олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, юқори синф ўқувчилари орасида электрон сигареталардан фойдаланилиши 2011 йилдан 2020 йилгача 1,5 фоиздан 19,6 фоизгача ошган, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тамакига қарши курашиш бўйича бош консультанти Шуҳрат Шукуров. — 2014 йилдан 2020 йилгача ароматик электрон сигареталарни истеъмол қиладиган фойдаланувчилар улуши 65,1 фоиздан 84,7 фоизгача етган.

    Электрон сигареталардан фойдаланадиган ёшларнинг 70 фоизи, “уларга ёқадиган таъмга эга бўлгани учун” электрон сигареталардан фойдаланишаётганини айтган.

    Россия Федерациясида эса электрон сигареталар бозорда пайдо бўлгандан кейин беш йил ўтиб, яъни 2015 йилда одатий сигаретани чекиш даражаси камайганига қарамай, никотинга қарамлик даражаси мактаб ўқувчилари орасида кўпайган.

    Юртимиздаги ҳолат ҳақида гапирсак, 2019 йилда ўтказилган тадқиқотларга кўра, 18-29 ёшдаги эркаклари орасида электрон сигареталарни чекиш даражаси 30-69 ёшдаги эркаклар орасидагидан икки марта кўп бўлган.

    Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасининг маълумотларига кўра, электрон сигареталар вояга етмаганлар ёнидан барча топилган тамаки маҳсулотларининг ўртача 8 фоизини ташкил этган.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг таъкидлашича, электрон сигареталардан фойдаланадиган болалар ва ўсмирлар кейинчалик одатдаги сигареталарни икки баравар кўпроқ истеъмол қилишни бошлайдилар.

    Бу шундан далолат берадики, ёш авлод никотинга қарамлик касаллигига дучор бўлади, бу тамакига қарши курашишга қаратилган барча саъй-ҳаракатларни чиппакка чиқаради ҳамда ушбу соҳада қўлга киритилган ютуқларни ҳам хавф остига қўяди.

    Бундан келиб чиқадики, ўсмирлар орасида тамаки, хусусан, электрон сигареталарнинг тарқалишини чеклаш ҳар қачонгидан ҳам долзарб бўлиб қолмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates