Олимлар электрон сигаретанинг янги хавфини аниқлашди

    Вейпинг кариес ва милк касалликларини келтириб чиқарадиган микроблар сонини оширади.

    Бундан ташқари, электрон сигарета чекиш саратонга олиб келиши мумкин бўлган ҳужайралардаги ўзгаришларини келтириб чиқаради. Бу ҳақда Марказий Флорида университети тиббиёт коллежи олимлари маълум қилишди.

    Олимлар вейпинг кариес ривожланишига сабаб бўлувчи Streptococcus mutans бактериясига қандай таъсир қилишини ўрганишди. Маълум бўлишича, вейпинг суюқлиги иммунитет ҳимоясини сўндиради ва соғлом оғизда яшовчи бактерияларнинг кўпайишини қийинлаштиради. Шу билан бирга, патоген микрофлора учун қулай шароит яратади.

    Электрон сигарета истеъмолчиларида зарарли бактерияларнинг кўпайиши натижасида милклар яллиғланади, шунингдек, тишлар чирийди ва тушади. Ўзгаришлар ҳужайра даражасида содир бўлади ва бу, ўз навбатида, саратон ўсмалари ривожланиш хавфини оширади, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates