Чилидаги ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони 131 кишига етди

    Чилидаги ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони 131 кишига етди, дейилади расмий баёнотда.

    Қутқарувчилар Винья-дель-Мар ва Вальпараисо шаҳарлари яқинидаги кучли ёнғин билан боғлиқ вазиятни назорат остига олиш устида ишламоқда. Бир неча юз киши бедарак йўқолган. Мамлакат Президенти Габриэль Борич қурбонлар сони бундан ҳам кўп бўлишидан хавотирда, деб хабар беради AFP.

    Махсус хизматлар маълумотларига кўра, айни пайтда мамлакатда 200 га яқин ёнғин қайд этилган бўлиб, уларнинг аксарияти жанубий ва марказий ҳудудларда юзага келган. Энг кўп зарар кўрган ҳудуд пойтахт Сантьягонинг ғарбий қисми бўлиб, у ерда деярли икки миллион киши истиқомат қилади, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates