Техас тарихидаги энг йирик ёнғин юз берди

    Техасдаги ўрмон ёнғини қурбонлари сони икки нафарга етди.

    Қайд этилишича, бу штат тарихидаги энг йирик ёнғиндир. Ёнғин деярли 405 минг гектар майдонни қамраб олди. Ёнғининг катта ҳудуд бўйлаб кенг тарқалишига шамол йўналишининг кескин ўзгаргани сабаб бўлди.

    АҚШ Президенти Жо Байден барча жабрланганларга ёрдам беришга ваъда берди, деб хабар беради report.az.