Хитой: ўрмон ёнғини туфайли 3 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди

    Сичуань вилоятида (Хитой жануби-ғарбий қисмида) юз берган ўрмон ёнғини туфайли аҳолини эвакуация қилиш ишлари олиб борилмоқда.

    Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ўтказилган телеконференцияда маълум қилинди, жами 3396 нафар аҳоли эвакуация қилинган.

    “Ҳозирча қурбонлар ҳақида маълумот йўқ, ёнғин сабаблари ўрганилмоқда”, — дейилади департамент веб-сайтида. Ёнғин 17 март куни бошланган.

    Вазирлик ҳайвонот дунёси мавжуд бўлган жойларда ёнғиндан ноқонуний фойдаланишни қатъий тақиқлаш ва ёнғиннинг яширин хавфини бартараф этиш бўйича жойларда чора-тадбирлар кўришни талаб қилди.

    kankan xinwen сайти хабарига кўра, ёнғинни ўчириш учун 1 мингга яқин ўт ўчирувчи, еттита вертолёт сафарбар этилган, деб хабар беради report.az.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates