МФЙларга замонавий компьютерлар топширилди

    Президентимиз ташаббуси билан жорий этилган “маҳаллабай” ишлаш тизими яхши самара бера бошлади.

    Янги тизим асосида халқимиз турмуши фаровонлигини ошириш, маҳаллаларда истиқомат қилаётган аҳолининг муаммоларини эрта аниқлаб, бартараф этиш, аҳоли билан доимий мулоқотда бўлиб, дарду ташвишларига ечим топиш ҳар бир раҳбарнинг асосий вазифасига айланди.

    Бу борада Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида ҳам хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, секторлар раҳбарлари бошчилигида шаҳардаги барча маҳаллаларда аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар олиб борилиб, уларнинг муаммолари бартараф этилмоқда.

    Чирчиқ шаҳар ҳокими Санжар Юсупов ташаббуси билан шаҳардаги 44 маҳалла фуқаролар йиғини идорасини таъмирлаш, моддий-техник базасини яхшилаш ишлари бошлаб юборилди.

    Яқинда Чирчиқ шаҳар ҳокимлигида 24 МФЙга шаҳар ҳокимлиги, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ кўмагида энг сўнгги русумдаги замонавий компьютер жамланмалари топширилди.

    Ўткир ТОЖИБОЕВ,

    “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Чирчиқ шаҳар бўлинмаси раиси:

    – Шаҳримиздаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг моддий-техник базасини мутаҳкамлаш учун ҳомийлик асосида топширилган замонавий компьютерлар ва нусха кўчириш аппаратлари “маҳаллабай” ишлаш тизимини янада жадаллаштириш, маҳалладаги ишларни сифатли ва тезкор бажариш учун хизмат қилади.

    Илҳом РАҲМОНОВ

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates