Чирчиқда оғир атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди

    Спорт 25 март 2023 950

    Бугундан Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети манежида оғир атлетика бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги мамлакат биринчилигига старт берилди.

    31 мартга қадар давом этадиган мусобақада Республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 300 нафардан ортиқ атлет ғолиблик учун баҳс олиб боради.

    Аҳамиятлиси, чемпионатда иштирок этувчи спортчилар орасида Олимпиада чемпионлари Руслан Нурудинов ва Акбар Жўраев, жаҳон чемпионлари Достон Ёқубов ҳамда Турсуной Жабборова, дунё биринчилиги совриндори Адҳам Эргашев, узоқ танаффусдан сўнг супага қайтган Рустам Жангабаев каби номларни учратиш мумкин.

    Мазкур мусобақа орқали терма жамоа мураббийлар штаби май ойида ўтадиган қитъа биринчилиги, шунингдек, куз фаслида кутиб турган Осиё ўйинлари ва жаҳон чемпионатига тайёргарлик йўлида асосий ва захира таркибини шакллантириб олади, деб хабар беради Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates