“Чорсу“ бозорида ҳеч қандай ҳужжати бўлмаган сифатсиз жигар маҳсулоти савдодан олинди — Санэпидқўмита

    Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги “Чорсу“ бозорида ҳеч қандай ҳужжати бўлмаган сифатсиз жигар маҳсулотлари сотилаётганлиги бўйича хабарлар тарқалди.

    Санэпидқўмита Тошкент шаҳар бошқармасининг хабар беришича, ҳолат бўйича Шайхонтоҳур туман бўлими мутахассислари, ИИБ ва бозор маъмурияти билан ўрганиш ишлари олиб борилган.

    Ўрганиш ишлари давомида фуқароларга ажратилган йўлакда санитария қоидаларига зид равишда, ҳеч қандай ҳужжатсиз гўшт маҳсулоти (жигар) сотилаётгани маълум бўлди. Шу сабабли 9 кг жигар маҳсулоти савдодан олиниб, ўрнатилган тартибда йўқ қилиш чоралари кўрилди.

    Қайд этиш керакки, Ўзбекистон Республикасининг "Ветеринария тўғрисида" ги қонунига мувофиқ, барча чорвачилик объектларининг, кушхоналарнинг, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хомашёни қайта ишловчи корхоналарнинг, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хомашёни реализация қиладиган ва сақлайдиган савдо шохобчаларини ветеринария-санитария ҳолатини назорат қилиш ва экспертизасини амалга ошириш Ветеринария бошқармаларининг вазифасига киради.

    Шу сабабли бозор расталаридан гўшт ва гўшт маҳсулотлари харидини амалга ошираётганингизда маҳсулот сифатини тасдиқловчи ветеринария-санитария экспертиза хулосалари борлигини сўрашни унутманг, — дейилади хабарда.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates