“Бешёғоч” бозори ўрнида йирик бизнес маркази ташкил этилиши рад этилди

    Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги “Бешёғоч” деҳқон бозори ўрнида йирик бизнес маркази ташкил этилиши ҳақида хабарлар тарқалди. тарқалган хабарларга туман ҳокимлиги муносабат билдирди.

    Ҳокимликнинг маълум қилишича, Турк компанияси билан бўлиб ўтган йиғилишда тумандаги “Бешёғоч” деҳқон бозори ўрнида йирик бизнес маркази ташкил этиш фақат муҳокама қилиниб, бу борада турк компаниясининг таклифи тингланган.

    Айни вақтда лойиҳа аниқ амалга ошиши, унинг муддатлари ва қиймати ҳақида ҳеч қандай режалар йўқ. Бунга ўхшаш таклифлар яна бўлса, туманга инвестиция киритиш мақсадида ҳокимлик инвесторлар билан учрашишга тайёр.

    Шу ўрнида, оммавий ахборот воситалари ва Телеграм каналлардан маълумот тарқатишда эътиборлироқ бўлишни, тарқатилган маълумот орқали аҳоли орасида нотўғри фикр уйғотмасликни сўраб қоламиз, — дейилади хабарда.
    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates