«CLAAS Central Asia Investment» компанияси билан ҳамкорлик кучайтирилади

    Агросектор 27 апрел 2023 1328

    Куни кеча Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Германиянинг «CLAAS Central Asia Investment» компанияси бош директори Андерссен Петер Ларс Мартин бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди.

    Унда қишлоқ хўжалиги соҳасининг агротехника йўналиши бўйича компания билан ҳамкорликнинг истиқболли жиҳатлари муҳокама этилди.

    Мулоқот чоғида қишлоқ хўжалиги Ўзбекистон иқтисодиётининг асосий тармоқларидан бири эканлиги ва бу мамлакат ялпи ички маҳсулотининг сал кам 30 фоизини ташкил этиши, айни пайтда эса соҳага замонавий техникаларни жалб этиш орқали ҳосилдорликни ошириш, аҳолини сифатли қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бугунги кундаги устувор вазифалардан бири эканлиги таъкидлаб ўтилди.

    Шунингдек, томонлар юртимизнинг қулай географик жойлашуви, Марказий Осиёдаги энг кўп сонли аҳоли, малакали ишчи кучи, бой табиий ресурсларга эгалиги ва ўсиб бораётган иқтисодий фаоллиги каби жаҳон иқтисодиётидаги асосий устун жиҳатларига ҳамда эътибор қаратди.

    Суҳбат давомида мамлакатимизда ҳозирги кунда қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчиларнинг техникалари учун маҳаллийлаштириш даражаси талаб қилинмасдан техника нархининг 15 фоизи миқдорида субсидиялар ажратиш белгиланаётгани ҳақида маълумот берилди.

    Учрашув якунида икки томонлама ҳамкорлик йўналишларини аниқлаш ва меморандум имзолаш бўйича келишиб олинди, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates