Ўзбекистон—Афғонистон ҳамкорлиги намунаси сифатида “Дўстлик боғи“ барпо этилади

    Ўзбекистон—Афғонистон аграр ҳамкорлигининг амалий намунаси сифатида Афғонистон ҳудудида “Дўстлик боғи” барпо этилади.

    Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг хабар беришича, шу йилнинг 30 апрель куни Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Жамшид Абдузухуров ва бошқа масъуллардан иборат Ўзбекистон делегацияси Афғонистонга хизмат сафарини амалга оширди.

    Ташриф доирасида делегация Афғонистон Қишлоқ хўжалиги, ирригация ва чорвачилик вазирлиги раҳбарияти билан музокаралар ўтказди. Учрашув давомида томонлар қишлоқ хўжалиги соҳасида икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари, тажриба алмашинуви, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари юзасидан фикр алмашдилар.

    Мазкур ташриф доирасида Ўзбекистон-Афғонистон аграр ҳамкорлигининг амалий намунаси сифатида Афғонистон ҳудудида “Дўстлик боғи“ барпо этилиши режалаштирилган ер майдони – 100 гектарли ҳудуд кўздан кечирилди.

    “Дўстлик боғи“ лойиҳаси доирасида замонавий агротехнологиялар жорий этилиши, икки давлат аграр соҳаси мутахассисларининг ҳамкорликда фаолият юритиши кўзда тутилган.

    Лойиҳа орқали Афғонистон ҳудудида интенсив боғдорчилик ривожлантирилиб, мева етиштириш салоҳиятининг ошиши, маҳаллий аҳоли учун янги иш ўринларининг яратилиши ва минтақада барқарор иқтисодий ўсиш учун замин яратилиши кутилмоқда.

    Мазкур ташаббус Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги дўстона муносабатлар, ўзаро ҳурмат ва манфаатли ҳамкорлик асосида ривожланиб бораётган икки томонлама алоқаларнинг муҳим кўринишидир.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates