CMS ижрочи котиби Эми Френкель 12–17 февраль кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган БМТ глобал тадбирида иштирок этиш учун биринчилардан бўлиб ташриф буюрди.
Самарқанд аэропортида юқори мартабали меҳмонни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг биринчи ўринбосари Обиджон Қудратов кутиб олди, деб хабар беради Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати.
Маълумот учун: Э.Френкель халқаро экологик ҳуқуқ ва сиёсат соҳасида 30 йиллик тажрибага эга. У БМТнинг бир қанча агентликларида, АҚШ ҳукуматининг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи тармоқларида юқори лавозимларда ишлаган.