CNN: Бразилия қирғоқлари яқинида кема чўкиб кетди

    15 сентябрь куни Бразилия қирғоқлари яқинида Итамарка ороли яқинида “Конкордия” юк кемасининг чўкиб кетиши оқибатида беш киши бедарак йўқолди, тўрт киши қутқариб олинди.

    Бу ҳақда CNN Brasil Бразилия ҳарбий-денгиз кучларига таяниб хабар берди.

    Қайд этилишича, кема 14 сентябрь куни кечқурун Атлантика океанидаги Итамарка оролида жойлашган Ресифи шаҳридан чиқиб кетган ва 15 сентябрга ўтар кечаси чўкиб кетган. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

    Бразилия ҳарбий-денгиз кучлари маълумотларига кўра, кемада тўққиз киши бўлган, улардан тўрт нафари қутқарилган, яна беш нафар экипаж аъзосини қидириш ишлари олиб борилмоқда, деб хабар беради tass.ru.

    Бразилия расмийлари одамларни қидиришда ёрдам беришлари учун воқеа ҳақида ҳудуддаги кемаларни хабардор қилган.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates